Сан-Францисконинг Калифорния университети биологлари шимпанзе ва одам ҳужайраларидан «мини-мия» етиштирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Биологлар бу кашфиёт инсон миясининг эволюциясини ўрганишда фойдали бўлади, дея ҳисобламоқда.
Мия ўн нафар одам ва саккизта шимпанзенинг ҳужайраларидан яратилган. Лекин у ҳали тўлақонли мия эмас, балки органоид. Яъни, у орган бўлиш арафасида турибди. Бундай органоидлардан жами 56 та намуна яратилган. Мини-мияда биокимёвий фаоллик мавжуд. Бунинг ёрдами билан ҳақиқий мияда бўлаётган жараённи ўрганиш мумкин, — дейилади хабарда.
Янги ишланма ёрдамида тадқиқотчилар шимпанзе ва инсон генидаги 261 та фарқни аниқлаган. Бу эса инсон миясининг миллион йил давом этган эволюциясини ўрганишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)