Самарқанд вилояти ногиронларни реабилитация қилиш марказида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Р.Р.Вреден номли травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти профессори, тиббиёт фанлари доктори В.Усиков томонидан беморларнинг тиббий кўриги ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар бермоқда.
Россиялик профессор беш кун давомида 300 га яқин беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга маслаҳат ва тавсиялар берди.
«Кунига 30—35 нафар беморни кўрикдан ўтказиб, куннинг иккинчи ярмида операция қиляпмиз, — дейди вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази жарроҳлик бўлими бошлиғи Фарҳод Ботиров. — Ҳозирча умуртқа поғонаси касалликлари бўлган тўрт нафар беморда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Беморлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда»
«Бу операциялар жуда мураккаблиги билан бошқаларидан фарқланади, — дейди V.Усиков. — Амалиётни ўта эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарур. Мазкур муассасада маҳоратли шифокорлар кўп экан. Улар билан ҳамкорликда ишлаб, ижобий натижаларга эришаяпмиз».
Хорижлик шифокор маҳаллий мутахассисларга маҳорат сабоқларини ҳам ўтмоқда.
Изоҳ (0)