18—26 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади «China Cup» мусобақасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси қатнашади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Қуръага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд билан, Хитой эса Уругвай билан баҳсга киришади. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.
Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Унда Чили терма жамоаси ғолиб чиққанди.
2018 йилда эса мазкур мусобақада Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Бу сафар эса Уругвай терма жамоаси ғолибга айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)