• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Uzbekistan Airways 2019 йилда Тошкент—Тбилиси рейсини очади

    2019 йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Грузия Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 11-раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: ТИВ

    Фото: ТИВ

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Грузия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Хвтисиашвили бошчилигидаги делегациялар икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини, 2017 йил ноябрь ойида Тбилиси шаҳрида ўтказилган вазирликлар ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш якунларини муҳокама қилди.

    Учрашувда турли даражалардаги бўлажак икки томонлама тадбирларга, жумладан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 9-мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга ҳозирлик кўриш доирасида томонларнинг биргаликда ишлашга тайёрлиги тасдиқланди.

    Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

    Суҳбат чоғида ўзаро савдони фаоллаштириш борасидаги аниқ таклифлар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан электротехника, кимё, тўқимачилик, машинасозлик, фармацевтика, қурилиш ва бошқа саноат соҳаларининг турли маҳсулотлари ҳисобига экспорт қилинадиган товарларни етказиб бериш номенклатурасини кенгайтиришга томонларда қизиқиш борлиги таъкидланди. Шунингдек, қўшма корхоналарни ташкил этиш, икки мамлакат ҳудудида савдо ваколатхоналарини ва савдо уйларини очиш, соҳавий кўргазма ва бизнес-форумлар ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мавзусини муҳокама қила туриб, томонлар Ўзбекистон ва Грузия туристик компаниялари ўртасида тажриба алмашишнинг муҳимлигини қайд этди (Грузия аҳолиси 3,8 млн. кишини ташкил қилган ҳолда 2018 йилда мамлакатга 8 млн. турист ташриф буюрган).

    Uzbekistan Airways жорий йилда «Тошкент—Тбилиси—Тошкент» йўналишидаги рейсни очишни режалаштириётгани мамнуният билан қайд этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони Грузия делегацияси олдига Uzbekistan Airways’га тақдим қилинадиган «бешинчи ҳаво эркинлиги» тўғрисидаги масалани қўйди.

    Музокараларда Грузиянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Анзор Меладзе иштирок этди.

    07.02.2019, 18:35   Изоҳ (0)   10084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда янги туристик йўналишлар бўйича инфо-тур ташкил этилди

    07.02.2019, 18:22

    8 февраль куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    07.02.2019, 18:09

    Ўзбекистонда ноёб илмий объектларни аниқлаш мезонлари белгиланди

    07.02.2019, 17:43

    Самарқандда жамоат жойларида сигарета чеккани учун салкам 2 минг кишига жарима қўлланди

    07.02.2019, 16:55

    Санкт-Петербургда икки ўзбекистонлик юқори қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

    07.02.2019, 16:41

    Ўзбекистон Freedom House рейтингида 100 балдан 9 балл олди

    07.02.2019, 16:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.