Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент патруль-пост хизмати ходими автомобилни автобус бекатида қолдиргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Давлат рақами 01 587 VSF бўлган Nexia русумли патруль автомобили фотосурати Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинганди.

ИИББнинг қайд этишича, патруль автомобиллари Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 19-моддасига (фуқароларга таҳдид солаётган хавфларни бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар) кўра зарурат туғилган тақдирда Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ келмаган ҳолда ортга қайтиш, бурилиш ва тўхтаб туриш ҳуқуқига эга.

Бу ҳолатда ИИББ томонидан ППХ ходимининг қоидабузарлик содир этгани сабабларини аниқлаш учун текширув ўтказилди ва уни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Интернетда ППХ патруль автомобили қоидабузарлиги акс этган фотосурат пайдо бўлса, дастлаб ходимнинг қоидабузарлик содир этгани сабаблари текширилади. Агарда ҳаракатларни асослаш учун далиллар бўлмаса, ходимга нисбатан бошқа ҳар қандай қоидабузарга қўллангани каби маъмурий чоралар кўрилади», — дея қайд этди ИИББ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди