Колорадолик аёл шифокорларнинг хатоси сабаб ҳаётдан кўз юмди. Унга нотўғри ташхис қўйилган ва иккала буйраги олиб ташланган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
73 ёшли Линда Вулли 2018 йил март ойида саратон ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Май ойида уни операция қилиб, иккала буйрагини олиб ташлашган. Тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейингина шифокорлар хато қилганини билиб қолган: беморнинг органларида зарарли ўсимта белгилари бўлмаган.
Вулли операциядан сўнг қаттиқ азоб чекканини айтган.
«Улар мендан буйрак қарздор,» — деган 2018 йилги интервьюларидан бирида.
2018 йил ноябрда аёл шифокорлар унга соғлом буйракларни кўчириб ўтказишига умид қилаётганини маълум қилган.
У беморларга касаллик белгиси кўринганида икки маротаба текширувдан ўтишни маслаҳат берган.
«Одам касалхонага тушгач, ҳеч қандай чораси қолмайди. У фақатгина шифокорнинг ёрдамидан умид қилади, холос. Бу эса мени қўрқитади, — деган эди Вулли.
Линда Вулли 1 февраль, жума куни, операциядан саккиз ой ўтгач вафот этган.
Изоҳ (0)