Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 6 февраль куни Халқаро пресс клубнинг «Ўзбекистонда тадбиркорлик ва банк соҳасидаги янги ислоҳотлар: 2019 йилнинг муҳим вазифалари, муаммоларнинг очиқ таҳлили ва замонавий ечимлари» мавзусидаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар берди.

Фото: Халқаро пресс клуб

Фото: Халқаро пресс клуб

Ушбу сессияда Марказий банк, солиқ қўмитаси, савдо-саноат палатаси раҳбарияти, Олий Мажлис қонунчилик палатаси вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Сессия давомида Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган топшириқлар ижроси бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар билан таништирар экан, республикадаги давлат тасарруфидаги банкларни хусусийлаштириш устувор вазифа эканлигини маълум қилди.

Фото: Халқаро Пресс клуб

Фото: Халқаро Пресс клуб

«Банкларни хусусийлаштириш жуда осон. Лекин хусусийлаштириш эртага бизнинг олдимизга қўйилган макроиқтисодий жиҳатдан масалаларга хизмат қилиши керак.

Халқимизга сифатли хизмат кўрсатадиган тижорат банклари керак. Асосий мақсадимиз ҳам шу. Шу жиҳатдан хусусийлаштириш жараёни бошланади.

Фонд бозорига олиб чиқдинг, сотдинг дегани эмас. Биз банк фаолиятига туб ижобий ўзгариш бера оладиган стратегик инвесторларга банкимизни сотишни мўлжаллаганмиз. Қандай тарзда? Бу жуда секин ўтади. Масалан, Ипотека банк мисолида оладиган бўлсак, ҳозир 20—30 миллион пулни кредит сифатида беряпти, эртага шуни акцияга айлантиради, ва энди Ипотека банкнинг қолган акцияларини сотишни халқаро молия корпорацияси ўзини улуши бўлгани учун кенгроқ миқёсда ташкил қилиб беради.

Кейинги бир йўналишимиз бу давлат улуши бўлган банклар улушини IPO орқали сотиш. Бу бўйича ҳозир бизнинг ‘Алоқабанк’ ва Asia Alliance банкимизни худди шу йўсинда хусусийлаштириш ниятимиз бор.

Давлат улуши юқори бўлган банкларнинг қўшимча акциясини чиқариб, уни сотиш орқали биз хусусий мулкни бакн капиталига киритишни режалаштирмоқдамиз.

Буларнинг асосида аҳолига ва тадбиркорларга кўрсатиладиган банк хизматларини сифатини тубдан яхшилаш ётибди, — дейди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуродов.

Шунингдек, Марказий банк бошқарув раисининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги барча тижорат банкларининг менежментини ўзгартириш ишлари бошланди. Банклар бошқарувига жаҳон андозалари бўйича билимга эга бўлган мутахассисларни четдан жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, 14—15 февраль кунлари Халқаро молия корпорацияси ва Жаҳон банки ходимларидан иборат катта делегация Ўзбекистонга ташриф буюради ҳамда тизимда амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди