Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яманда икки бошли Сиам эгизаклари дунёга келди. Шифокорлар улардан фақат бири тирик қолиши мумкинлигидан ташвишланмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Фото: EPA

Фото: EPA

Эгизаклар январь ойида мамлакат пойтахти, Сана шаҳрида дунёга келди. Абдул-Холид ва Абдул-Раҳим исмли эгизакларнинг танаси битта, бироқ боши иккита. Шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор кучини сарфламоқда, бироқ уларнинг ота-онасига чақалоқларни хорижга олиб боришни тавсия қилмоқда.

Эгизакларнинг отаси 20 ёшли Акрам Али Аҳмед фарзандларини ажратишни истамаслигини маълум қилган. У, шунингдек, улардан бири яшаб кетиши учун иккинчисининг ўлимини қабул қилишга тайёр эмас. «Уларнинг ҳар иккаласи битта танада яшашини истайман. Аллоҳ менга берганига қарши бормайман», — деди у.

Шифохона педиатрия бўлими раҳбари Файзал ал-Бабли мазкур оилага даволаниш учун ҳукуматдан молиявий ёрдам олишга уринмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди