Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сургут туғуруқхонаси ёнида қўйни қурбонлик келтирган эркак майда безориликда айбдор деб топилди ва икки суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда «STV» хабар бермоқда.

Фото: «STV»

Фото: «STV»

Эркак Сургутнинг чекка қисмидаги Белый Яр посёлкасида яшовчи 32 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди. У қўлга олингандан сўнг ўша куни учинчи фарзанди туғилганлиги, шунинг учун мусулмон анъаналарига кўра, қурбонлик келтириб, қўй гўштини яқинлари ва эҳтиёжмандларга тарқатмоқчи бўлганлигини маълум қилган. Эркак шаҳар аҳолисидан узр сўраган.

Аёллар ва болалар кўз ўнгида амалга оширилган маросим 3 февраль куни Instagram’га жойланган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеодаги одамларни танқид қилган, бироз вақтдан сўнг эркакни полиция қидира бошлаган. У ИИБга ўзи келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова