Канададаги автомагистраллардан бирига ўрнатилган камера объективига қутб уккисининг суратини олган. Овга чиққан қуш қўниш учун жой қидираётганида камерага тушиб қолган. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Канаданинг Квебек провинцияси транспорт вазири Роберт Поэти 2016 йил 3 январь куни Монреалнинг ғарбидаги А-40 автомагистралида ўрнатилган камерага тушган кадрларни пост қилган. Кейинроқ эса, бойўғлининг учаётган видеоси ҳам пайдо бўлган.
Орнитологларнинг фикрига кўра, бу каби очиқ жойлар уккиларга ов қилиши учун ажойиб имконият беради: йўллар кичик кемирувчилар аниқ кўринадиган кенг далалар билан ўралган. Уккилар одатда симёғочларда ўтириб, ўлжа пайдо бўлишини кутади. Кадрга тушиб қолган укки ҳам кутиш учун қулай симёғоч излаётган бўлган.
Оқ укки ёки қутб уккиси (Bubo scandiacus, Nyctea scandiaca) тундрадаги бойқушлар тўдасининг энг йирик вакили ҳисобланади. Танасининг узунлиги 71 сантиметр. Қанотларини ёйганда эса 150 сантиметрга етади. Вазни эса 1,6-3 килограмгача бўлади. Ушбу кўчиб юрувчи қуш Евроосиёнинг тундра ҳудудида, Шимолий Америкада, Гренландияда ва Шимолий муз океанининг айрим оролларида яшайди. Канаданинг жанубида қутб уккилари қишки миграция пайтида пайдо бўлади.
Изоҳ (0)