Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги Las Naciones меҳмонхонасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёнғин 30 қаватли бинонинг 5-қаватида рўй берди ва орадан 1,5 соат ўтиб бартараф этилди. Унинг сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар аёл (улардан бири полиция ходими) ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Яна 112 киши жабрланди, улардан 52 киши касалхонага етказилган. 3 кишининг ҳолати оғир эканлиги билдирилмоқда.