Louis Vuitton Moet Hennessy (LVMH) компаниялар гуруҳи президенти ва асосий эгаси Бернар Арно бир кунда 4,3 млрд долларга бойиб кетди, деб хабар берди Spot.
Бернар Арно бойлиги LVMH биржа курсининг ошиши шароитида йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилганидан сўнг ошган. Компания акциялари 6,9 фоизга, ҳар бир акция учун 279 еврогача ўсган бўлиб, бу 2016 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.
Унинг бойлиги йил бошидан буён 8,3 миллиард долларга ўсиб, 76,9 миллиард долларни ташкил этган.
Арно дунёнинг энг бой одамлари рейтингида Amazon асосчиси Жефф Безос, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Berkshire Hathaway асосчиси Уоррен Баффетдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаган.