АҚШ давлат котиби Майкл Помпео АҚШ 2 февралдан узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатиб туришини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
Россия келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, АҚШнинг узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиш қарори олти ойдан сўнг кучга киради, дейилади НАТО баёнотида. Ҳарбий альянс Россияни қолган вақтни келишув шартларига риоя этишга қайтиш учун сарфлашга чақирди.
Россия Федерацияси ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков 1 февраль куни АҚШнинг келишувдан чиқиши қуроллар ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик устидан халқаро назоратнинг ҳали мавжуд бўлмаган тизимига кучли зарба беришини маълум қилди. У Вашингтонни келишувни сақлашга чақирди.
Изоҳ (0)