Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманидаги «Бинафша» давлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати

«Обод қишлоқ» дастури асосида капитал таъмирланган мазкур боғчада болаларнинг ривожланиши учун барча шароит яратилган. Муассаса 280 ўринга мўлжалланган. Машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлаш бўйича илғор методикалар асосида, замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Спорт ва ўйин майдончалари қурилган. Турли интерфаол ўйинлар, буюмлар ва ўйинчоқлар болаларнинг ақлини чархлашга йўналтирилган.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, болаларга яхши тарбия бериш доимий эътиборимизда бўлади. Боғчага борган боланинг соғлиғи мустаҳкам, дунёқараши кенг, ўзига ишончи юқори бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, давлат ва хусусий боғчалар ташкил этиш орқали болалар қамровини кўпайтириш, шу билан бирга таълим-тарбия сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Президент Матбуот хизмати

Фото: Президент Матбуот хизмати

Давлат раҳбари Мирзачўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасини ҳам кўздан кечирди.

Поликлиника биноси «Обод қишлоқ» дастури асосида замонавий қилиб қурилган. Терапевт, педиатр, жарроҳ, стоматолог, офтолмолог, травматолог, невропотолог, психиатр каби мутахассислар зарур диагностика аппаратлари ва асбоб-ускуналар билан таъминланган.

250 қатновга мўлжалланган муассасада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида электрон рўйхатга олиш тизими жорий қилинган. Аёллар маслаҳатхонаси, кундузги стационар, ижтимоий дорихона ташкил этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди