«Зенит» клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Леандро Паредес ПСЖ клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар берди.
24 ёшли Паредес учун ПСЖ 47 миллион евро тўлади. Футболчи Париж клуби билан 2023 йилгача шартнома имзолади. У янги жамоасида 8-рақамда тўп суради.
Футболчи «Зенит»га ўтгунга қадар «Рома», «Эмполи», «Бока Хуниорс» ва «Кьево» каби клубларда ўйнаган.
Леандро жорий мавсум «Зенит» сафида 22 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, футболчи Санкт-Петербург клуби таркибида умумий ҳисобда 61 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 15 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)