Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Меҳди Бенатиа Қатарнинг «Ал-Дуҳайл» жамоаси таркибига келиб қўшилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Унинг трансфер нархи 8 миллион еврони ташкил этди. Араблар ушбу маблағни жорий йил октябрь ойига қадар иккига бўлиб тўлайди. Бундан ташқари «Кекса синёра» бонус сифатида 2 миллион евро ҳам қўлга киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда «Ювентус» клуби Бенатиани «Бавария»дан ижарага олган эди. Бир йил ўтиб эса уни 17 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олганди.
Марокашлик футболчи «Ювентус» таркибида (барча мусобақаларда) 59 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Бенатиа туринликлар билан 2 марта Италия чемпиони ва 2 карра Италия Кубоги ғолибига айланди.
Маълумот учун, «Ювентус» клуби Меҳди ўрнига «Зенит» ҳимоячиси Бранислав Ивановични жамоага олиб келишни кўзламоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)