UFC жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Конор Макгрегор Невада штати атлетик комиссияси билан UFC 229 жанг оқшомида юзага келган жанжал бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Las Vegas Review-Journal хабар берди.
Маълумотларга кўра, 29 январь, сешанба куни бўлиб ўтадиган комиссия йиғилишида иккала спортчининг вакиллари иштирок этмайди. Мазкур ишга дахлдор Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов ҳам суд эшиттиришига келмайди. Шунингдек, улар ҳам Невада штати суди билан келишувга эришган.
Бугун беш кишидан ташкил топган комиссия келишув шартларини қабул қилиш (ёки рози бўлмаслик)учун овоз беради. Мазкур ишга алоқадор барча шахслар ҳар қандай ҳолатда ҳам дисквалификацияга учрайди ва маълум миқдорда жаримага тортилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)