27 январь, якшанба куни футбол бўйича Англия Кубогининг 1/16 финал баҳслари доирасида навбатдаги 2 та беллашув якунланди.
Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм» клуби сафарда «Кристал Пэлас» меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг 9-дақиқасида Коннор Уикҳем ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқага келиб Андрос Таундсенд жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0). Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа Ҳарри Кейн, Деле Алли каби етакчи футболчилари жароҳатланган «Тоттенҳэм» мусобақа билан хайрлашди.
Шу куни Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» «Стемфорд Бриж» стадионида «Шеффилд Уэнсдей» клубини синовдан ўтказди.
1-бўлимнинг 26-дақиқасида «аристократлар» ҳужумчиси Виллиан 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди (1:0).
2-бўлимнинг 64-дақиқасига келиб, Каллум Ҳадсон-Одои Андреас Кристенсен узатмасини голга айлантирди (2:0). 83-дақиқада эса Виллиан жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди ва дублга эришди (3:0).
Шу тариқа «Челси» йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Англия Кубоги
1/16 финал баҳслари
27 январь, якшанба
«Кристал Пэлас»—«Тоттенҳэм» 2:0
Голлар: 1:0 – 9 Уикҳем, 2:0 – 34 Таундсенд.«Челси»—«Шеффилд Уэнсдей» 3:0
Голлар: 1:0 – 26, пенальти, Виллиан, 2:0 — 64 Ҳадсон-Одои, 3:0 — 83 Виллиан.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)