Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг янгиланган сайтида маданий-кўнгилочар, спорт ва кўргазма тадбирлари ягона миллий тақвими эълон қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳар ой режалаштирилган тадбирларнинг қисқача анонси эълон қилиб борилади. Масалан, мартда, Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, энг камида 30 та тадбир, жумладан Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамлари, шунингдек соҳаларга оид кўргазмалар, дзюдо бўйича Гран-при ва театр ҳафталиги ўтказилади.
Анонсларда тадбирлар ўтказиладиган сана ва жой, унинг ташкилотчилари ва алоқа учун маълумотлар кўрсатилган.
Изоҳ (0)