Авиация мутахассислари аргентиналик футболчи Эмилиано Сала учган самолёт қанотларининг музлаши натижасида радарда кўриниш бермаган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Уларнинг фикрига кўра, учувчи қурилманинг устки қатлами ва қанотлари муз билан қопланиши одатий белгилардан саналади. 28 ёшли футболчи самолёт қулаётган вақтда WhatsApp’дан хабар берган, деб тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ Гернси ороллари полицияси бортида аргентиналик футболчи Эмилиано Сала бўлган самолёт йўқолган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини қайтадан йўлга қўйилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)