Ўзбекистонда рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда:
- рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини беморга рецепт расмийлаштирмай тайинлаганлик;
- рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини дорихоналарда рецептсиз сотганлик.
Эслатиб ўтамиз, Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати мавжуд. Рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили янгилаб борилади. Айни пайтда унда 188 та монопрепарат ва 1085 та мажмуавий препарат бор. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган барча дори воситаларини дорихоналар фақат рецепт (фармацевтика соҳасида маълумотга эга бўлган мутахассисга доривор препаратни тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда уни қўллаш усули ҳақида шифокор берган ёзма кўрсатма, таҳр.) бўйича сотиши керак.
Изоҳ (0)