Бокс бўйича WBA Regular чемпиони Мэнни Пакьяо Адриян Бронер билан бўлиб ўтган жанги ҳақида фикр билдирди, шунингдек, Флойд Мейвезерга қарши янги жангга тайёр эканлигини айтди, деб хабар беради ESPN.
«Жуда бахтлиман. Жангда ҳам, жангдан олдинги машғулотларда ҳам энг яхши натижамни кўрсатдим. Худога шукр, ғалаба қозондим. Худо мени жуда яхши соғлиқ билан сийлади. Ҳаттоки 40 ёшимда ҳам бутун кучимни кўрсатишим мумкин. Мен тажовузкорона жанг қилишим мумкин эди, аммо жамоам режани бажаришимни ва кутиш тактикасида ишлашимни талаб қилди. Мен босимни кучайтиришни хоҳладим, лекин мураббий эҳтиёткорлик билан жанг қилишимни айтди.Пакяо Бронерни очколар ҳисобига таслим қилди.Кучлилигимни Матиссга қарши жангнинг бошида ва Бронер билан кечган тўқнашувда исботладим. Мэнни Пакьяонинг саёҳати давом этади!
Мейвезерга айтинг, у рингга қайцин. Биз жанг қиламиз. Агар у боксга қайтса, мен у билан яна бир бор жанг қилишга тайёрман» — деди Пакяо.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йили филиппинлик боксчи Флойд Мейвезерга очколар бўйича ютқазганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)