Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов карьерасини якунлагунга қадар кимлар билан жанг қилишни истаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда БЖ Пенн хабар берди.
«Ҳозирча кимлар билан жанг қилишимни аниқ билмайман. Аммо Жорж Сен-Пьер, Тони Фергюсон ва Флойд Мейвезер билан ким ҳам жанг қилишни хоҳламайди дейсиз? Бу йигитлар билан жанг ўтказганимдан сўнг спортни барча даврларнинг энг буюк жангчиси сифатида тарк этишим мумкин.
Жорж Сен-Пьер — жуда машҳур ҳамда қийин рақиб. У менга нисбатан бироз гавдалироқ. Агар биз енгил вазн тоифасида жанг қилсак, унинг вазни — ярим ўрта вазн, шунда у мендан оғирроқ бўлади. Ўйлашимча, Жорж билан енгил вазнда жанг қилиш — ақлли қарор.
Бу жанг меросим, мухлисларим, маблағим, ҳамма нарсам учун фойдали бўлади.
Унинг келажакдаги режалари ҳақида билмадим, лекин мен уни ҳурмат қиламан.
Ўйлайманки, у — UFC оламидаги буюк жангчи, у нафақат тўр ичида, балки ташқарисида ҳам чемпион. Албатта, бу жанг мен учун қизиқ.
Мейвезернинг ёши ўтди. Агар бокс оламидаги ёш спортчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, уларга қарши жанг қилиш мен учун жуда мураккаб. Канело Алварез ёки Геннадий Головкинни оладиган бўлсак, бу йигитлар — хавфли. Мейвезер эса ёши катта: 41 ёки 42 ёшда.
Лекин у жуда машҳур. Агар шундай катта балиқни қармоққа илинтирадиган бўлсак, нима учун йўқ дейишимиз керак? Кўпчилик жангда ёшнинг аҳамияти ҳақида тушунмайди. Биз Флойднинг боксдаги рекордини тортиб олишимиз мумкин (50 та жанг, 50 та ғалаба), чунки у жуда ҳам қари ва кичик. Мейвезерга қарши жанг ўтказишим келажагим, маблағим, мухлисларим учун ҳам ақлли қарор бўлади» — деди Ҳабиб.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)