Тошкентда 2019 йилда Москва энергетика институтининг («МЕИ») филиалини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарори лойиҳасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«МЕИ» филиалида ўқитиш РФда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича рус тилида олиб борилади. Талабаларни қабул қилишни 2019/2020-ўқув йилидан бошлаш режалаштирилмоқда.
ОТМ битирувчиларига Россия намунасидаги диплом берилади, у Ўзбекистонда олий таълим ҳужжати деб тан олинади. Давлат грантлари асосида ўқиган талабалар республиканинг энергетика соҳасидаги ташкилот ва корхоналарида беш йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб беришга тақсимланади.
Таълим икки йўналиш бўйича амалга оширилади:
- Электроэнергетика ва электротехника
- Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
Изоҳ (0)