Германиянинг «Rimc Hotels And Resorts» компанияси Тошкентда Disneyland кўнгилочар марказини қуришни режалаштирмоқда, дея хабар берди Sputnik.
Компания раҳбари Герт Прантнер Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бўлган учрашувда Тошкентда Disneyland, замонавий меҳмонхоналар ва савдо-сотиқ марказларни очиш фикрини билдирган. Бундан ташқари, ҳамкорлик меморандуми имзолаш ҳақида ҳам таклифлар киритилган.
«Rimc Hotels And Resorts» компанияси 30 йилдан бери етакчи халқаро меҳмонхоналар оператори ҳисобланади.
Изоҳ (0)