Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 4—6 февраль кунлари таркибида бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бўлган Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан АҚШда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Spot

Фото: Spot

Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига масъул шахслари Вашингтонда Cotton Campaign халқаро коалициясининг йиллик йиғилишида иштирок этади. Мазкур ташкилотга пахта ишлаб чиқаришда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни йўқотишни ёқлайдиган НТТлар, компаниялар киради.

Делегация ташрифидан кўзда тутилган асосий мақсад АҚШнинг йирик брендлари томонидан Ўзбекистон текстиль маҳсулотлари бойкотини бекор қилиш юзасидан музокаралар олиб боришдан иборат. Ташриф дастуридан инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, касаба уюшмалари, Америка кийим-кечак ва пойабзал ассоциацияси, Америка меҳнат федерацияси, Саноат ташкилотлари конгресси, шунингдек, Nike, Zara, GAP, Levi’s, H&M, UNIQLO ва бошқа машҳур брендлар вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Оқ уй, Давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги вакиллари билан ҳам музокаралар олиб бориши кўзда тутилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди