Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги марказий стадион спорт мусобақалари, турли тантаналар ўтказиладиган асосий майдон сифатида узоқ йиллар хизмат қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бир вақтлар спортчилар, мухлислар билан гавжум бўлган стадион бугун қаровсиз ҳолга келиб қолган. Трибуна ўриндиқлари эскирган.
Спортчилар кийим алмаштириш хоналари, мураббийлар хонаси харобага айланган.
Стадион атрофида тўпланган маиший чиқиндилар уюми эса дилни хира қилади.
Изоҳ (0)