Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органларида 2018 йилда энг кўп никоҳ қайд этилган вақт октябрь ойига тўғри келди, деб ёзмоқда ЎзА. Йил давомида 311,4 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, унинг 44,6 мингтаси шу ойда кузатилди.
Никоҳ тузиш борасида Сирдарё вилоятида 2017 йилга нисбатан ўсиши 12,2 фоизни, Жиззах вилоятида 6,9 фоизни, Тошкент вилоятида 5,9 фоизни ташкил этди.
Шу тариқа 2018 йилда ҳар минг аҳолига никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этди.
Қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти энг юқори 37,5 мингтани, Фарғона вилояти 35,4 мингтани ва Қашқадарё вилояти 31,6 мингтани ташкил этган.
Изоҳ (0)