2019 йилнинг 23—26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакиллари делегацияси Малайзияда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, бўлажак ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва «B2B» шаклида музокаралар бўлиб ўтади
Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)