Ольга Понкратова Навоий тоғ-металлургия комбинати директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Zarafshan.uz» хабар бермоқда.
У 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иқтисодиёт олий мактаби (Россия, 2009) ва Гарвард университетини (АҚШ, 2018) тамомлаган.
Ольга Понкратова Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Люксембургдаги нуфузли компанияларда маслаҳатчи, лойиҳалар менежери ва директор лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистондаги давлат органларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича тавсиялар, Invest in Uzbekistan, вольфрам кластери концепцияларини ишлаб чиққан. Лойиҳа-бошқарув миллий агентлиги учун давлат тоғ-кон активлари аудитини ўтказган, уларда солиқ ислоҳотларини ўтказиш масалаларида иштирок этган.
Изоҳ (0)