Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма криптовалютадан фойдаланиш бўйича пилот лойиҳа ишга туширилиши ҳақида маълум қилди, деб ёзади Meduza.Дастлабки босқичда трансчегара криптовалютаси фақат банклараро операцияларда қўлланилади. Тажрибанинг асосий мақсадлари блокчейн технологиясидан фойдаланиш тушунчасини яхшилаш ва ягона валютанинг монетар сиёсатга таъсирини ўрганишдир.Қўшма криптовалютани яратиш қарори Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги мувофиқлаштириш стратегияси (2018 йилнинг бошида эълон қилинган) доирасида қабул қилинган. Мазкур стратегия икки мамлакатнинг чуқур иқтисодий, ижтимоий ва ҳарбий интеграциясига эришишга қаратилган.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)