19 январь, шанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 21-тури баҳслари доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтади.
Лига 1 жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган Парижнинг ПСЖ жамоаси ўз майдонида «Генҳам» клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Терри Анри бошқарувидаги «Монако» клуби «Страсбург» билан жанг қилади. Беллашув соат тунги вақт билан 00:00 да старт олади.
20 январь, якшанба куни «Марсель» сафарда «Кан» меҳмони бўлади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган.
Шу куни турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Сент-Этьенн» ва «Лион» жамоалари мусобақа жадвалининг 3-ўрни учун кураш олиб боради. Ҳозирда «Сент-Этьенн» клубида 36 очко мавжуд, «Лион»да эса 34 очко.
Лига 1
21-тур баҳслари
18 январь, жума
«Лилль»—«Амьен» 2:1
Голлар: 0:1 — 5 Отеро, 1:1 — 45 Леау, 2:1 — 85 Шека.19 январь, шанба
ПСЖ—«Генҳам» 21:00
«Реймс»—«Ницца» 00:00
«Монако»—«Страсбург» 00:00
«Ним»—«Тулуза» 00:00
20 январь, якшанба«Ренн»—«Монпелье» 19:00
«Анже»—«Нант» 21:00
«Кан»—«Марсель» 21:00
«Бордо»—«Дижон» 23:00
«Сент-Этьенн»—«Лион» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)