Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Низом билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, буташ, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди.
Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турлари, иқлим шароитига мослашувчанлигига, ер ости сувларининг яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси ҳамда суғориш тизими мавжудлигига қараб амалга оширилади.
2019 йил мартгача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилади ҳамда 2019 йил июнь ойигача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади.
Дарахтларни хатловдан ўтказиш ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланса, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.
Санитар мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари:
- қуриётган ёки қуриб қолган;
- бетартиб ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
- касалланган;
- турли инфратузилмалар фаолиятига халақит бераётган;
- шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.
Дарахтлар ва буталарни юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан кесиш қуйида келтирилган тўловлар асосида амалга оширилади:
Изоҳ (0)