Масоми архитектура ателеси Нигердаги қадимги Дандажи қишлоғидаги ташландиқ масжид биносини нураб тушишидан сақлаб қолиш мақсадида уни кутубхона ва ижтимоий майдонга айлантирди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ателе асосчисининг айтишича, масжид қимматли аҳамиятга эга бино эканлигини билган, қолаверса, лойиҳа муаллифи бундай бинони қургани учун нуфузли профессионал мукофот олган.
Масжидда таъмирлаш ишлари бошлангунча у 20 йилдан бери фойдаланилмаган ва бино нурашни бошлаган. Уни таъмирлаш ишларида бинони қурган архитектор ҳам жалб этилган. Реконструкцияда бинони қуришда фойдаланилган прессланган грунтдан тайёрланган маҳаллий ғишт ишлатилган. У ҳам арзон, ҳам маҳаллий иқлимга мослашган.
Масжид деразларида ойналар йўқ, барча ёритиш элементлари эса арзон ва тезроқ алмаштириш мақсадида маҳаллий бозорлардан сотиб олинган.
Масжиднинг ички қисми эса китоб жавонлари ёрдамида ташкил этилган. Жавонлар ўқув хоналари ва катталар учун саводхонлик дарслари ўтиладиган хоналарни ажратиб туради.
Изоҳ (0)