«Лейпциг» клуби ҳужумчиси Тимо Вернер қишки трансферлар вақтида «Реал»га ўтиши мумкин, деб хабар берди AS.
Манбада ёзилишича, Мадрид клуби ҳужумчи Карим Бенземанинг жароҳат олганлиги сабабли унинг ўрнини тўлдириш мақсадида 22 ёшли футболчини сотиб олмоқчи.
«Айни дамда унинг трансфери ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Умид қиламизки, Тимо бизнинг жамоада ҳали кўп голлар уради», — дея жавоб қайтарди клуб раҳбарияти AS журналистига берган интервьюсида.
Аввалроқ хабар берилганидек, футболчига «Боруссия Д» ва «Бавария» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Лейпциг» клуби футболчининг трансферидан 60 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)