Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Кико Касилья «Лидс» билан шартнома имзолашга яқин, деб ёзади Yorkshire Evening Post.
32 ёшли испаниялик футболчи Англияга ташриф буюрди ва у бугун тиббий кўрикдан ўтади.
Шартномага кўра, Касильянинг «Реал» билан шартномаси 2020 йилнинг июнигача амал қилишига қарамасдан, Англия жамоаси дарвозабонни бепул қўлга киритади. Шу билан бирга, Касилянинг маоши ҳам ўзгармайди.
Касиля «Реал»нинг асосий таркибидан муқим жой олишда Кейлор Навас ва Тибо Куртуага мағлуб бўлди. У жорий мавсумда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Чемпионшипнинг 27-туридан сўнг «Лидс» мусобақа жадвалини бошқармоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)