«Монако» вице-президенти Вадим Васильев «Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайининг князлик клубига ижара асосида ўтганини тасдиқлади. Бу ҳақда Cаnal+ хабар берди.
Россияликнинг сўзларига кўра, 25 ёшли белгилайик футболчи билан тузилган келишувдан икки томон, бундан ташқари Батшуайи жорий мавсум биринчи даврасини ўтказган «Валенсия» клуби ҳам манфаатдор бўлган.
Ҳужумчи «Монако» клуби бош мураббийи Тьерри Анри билан Бельгия терма жамаосида бирга ишлаган. Мутахассис терма жамоада Роберто Мартинес ассистенти сифатида фаолият олиб борганди.
Маълумот учун, Миши Батшуайи ушбу мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)