Ўзбекистонда муқим яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича қатор чора-тадбирлари қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Подробно».
Маълум қилинишича, энди муқим яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаатлари давомида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, бошқа ҳужжатлар, қариндош-уруғлари бўйича суруштирувлар ўтказади.
Суриштирувлар натижасида ҳужжатлар тикланади.
Бундан ташқари муқим яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда маҳаллий бюджетлардан маблағ ажратилади.
Изоҳ (0)