Бир нечта сиёсий арбоб, жумладан, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга суиқасд тайёрлаган Шарқий Қуддус фуқароси 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Times of Israel газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
31 ёшли Муҳаммад Жамал Рашда Сурияда жойлашган террорчилик гуруҳи буйруғига асосан Нетаньяху ва Қуддус мэри Нир Баркатга нисбатан суиқасд режалаштирганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
«Хориждаги террорчилик гуруҳлари буйруғи билан ишлаган Муҳаммад турли мақсадлар кўзланган бир қатор жиддий террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режа қилган», — дейди хавфсизлик хизмати.
Мазкур иш бўйича яна икки гумонланувчи қўлга олинганлиги таъкидланмоқда, бироқ хавфсизлик хизмати жиноятчининг шериклари исмларини айтишдан бош тортди.
Изоҳ (0)