9 январь, чоршанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 1-турининг «E» гуруҳидаги иккинчи учрашув якунланди.
Ушбу баҳсда Қатар терма жамоаси Ливан термаси билан курашга киришиб, рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Барча голлар беллашувнинг 2-бўлимида киритилди. 65-дақиқада Бассам Ҳишам ўйиндаги биринчи голни урган бўлса (1:0), 79-дақиқага келиб Алмуаз Али рақиб дарвозасини ишғол қилиб ғалабани мустаҳкамлади (2:0).
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг «E» гуруҳидаги Саудия Арабистони ва КХДР ўртасида кечган ўйинда араблар йирик ҳисобда ғалаба қозонди (4:0).
Осиё Кубоги—2019
«E» гуруҳи, 1-тур
9 январь, чоршанба
Қатар — Ливан 2:0
Голлар: 1:0 — 65 Бассам Ҳишам, 2:0 — 79 Алмуаз Али.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)