Наманган шаҳар «Сардоба» маҳалласида жойлашган бозорда ўзаро жанжал туфайли фуқаро О.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 2019 йилда 8 январь куни содир бўлган. Пичоқбозлик оқибатида О.Ж. касалхонага ётқизилган, Х.К. эса қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)