Женгис Ембергенов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
Ж.Ембергенов ушбу лавозимга такроран тайинланмоқда. У 2012—2017 йиллар давомида ҳам шу вазифада фаолият юритган.
2017 йилда Хўжайли туманига ҳоким бўлиб сайланган Ж.Ембергенов кўп ўтмай Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппарати бош мутахассиси сифатида фаолиятини давом эттирди. Сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири этиб тайинланиб, шу кунга қадар мазкур вазирликни бошқариб келганди.
Изоҳ (0)