2019 йилда Ўзбекистонга энг йирик инвестициялар Буюк Британия, Польша, Россия, Германия давлатлари томонидан киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб томонидан ташкил этилган «Инвестиция — иқтисодиёт драйвери, унинг юраги: ислоҳотлар, муҳим вазифалар ва муаммолар таҳлили» мавзусига бағишланган анжуманда айтиб ўтилди, деб ёзади ЎзА.
Шунингдек, очиқ мулоқот давомида иштирокчилар Ўзбекистонда инвестицияни ривожлантиришнинг янги устувор йўналишлари, давлатнинг соҳада амалга ошираётган ислоҳотлари, дунё давлатларининг мамлакатга олиб кираётган инвестициялари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Айниқса, Ўзбекистон жаҳонда туризм ривожланадиган энг катта минтақа сифатида эътироф этилаётгани, бунинг учун бу ўлканинг географик жойлашуви, маданий ва қадимий тарихи, табиий муҳити, бой анъана ва урф-одатлари, замонавий кўриниши каби омиллар кўпчилик сайёҳларни ўзига жалб этаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)