8 январь, сешанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/2 финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.
Учбу учрашувда Маурисио Почеттино қўл остидаги «Тоттенҳэм» клуби «Уэмбли» стадионида Маурицио Сарри бошқарувидаги «Челси» жамоасини қабул қилди ва Ҳарри Кейннинг 26-дақиқада пенальтидан киритган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финал иккинчи ўйини 9 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳси
8 январь, сешанба
«Тоттенҳэм» – «Челси» 1:0
Гол: 1:0 – 26 Кейн.«Тоттенҳэм»: Гассанига, Алдервейрелд, Триппер, Санчес, Роуз, Винкс (Скипп, 90), Эриксен (Льоренте, 90), Сиссоко, Алли, Кейн, Сон Ҳён Мин (Ламела, 79).
«Челси»: Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Рюдигер, Виллиан (Родригес, 63), Баркли (Ковачич, 75), Ҳадсон-Одои (Жиру, 79), Канте, Азар, Жоржиньо.
Огоҳлантиришлар: Аррисабалага (25), Винкс (29), Санчес (59), Ламела (82).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)