Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоят перинатал маркази мутасаддиларининг маълум қилишича, 2018 йил мобайнида марказда 1 та тўрт ва10 та уч эгизаклар туғилиши қайд этилган. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Марказ чақалоқлар бўлими катта ҳамшираси Маликахон Усмонованинг айтишича, уч ва тўрт нафарли эгизакларнинг туғилиши сўнгги уч йилда ортган. 2016 йилда уч эгизаклар туғилиши 3 тадан ортмаган бўлса, 2017 йилда 1 та тўрт, 6 та уч эгизаклар туғилиши кузатилган бўлиб, туғилиш икки баробарга ортган. 2018 йилда эса бир марта тўртталик эгизаклар дунёга келган, уч эгизаклар туғилиши 10 тага етган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Биринчи уч эгизак 14 июнда Булоқбоши тумани, Ширмонбулоқ шаҳарчаси, «Ҳаётбахш» маҳалласида яшовчи Хидировлар оиласида туғилган бўлса, охирги ўнинчи эгизаклар 27 ноябрда Асака тумани, Қовоқтўпи қишлоғилик Зокировлар хонадонида дунёга келган.

Уч эгизакли чақалоқларнинг учтаси Шаҳрихон туманида туғилган.

Маълумот учун, вилоятда туғилган эгизакларнинг 27 таси ўғил, 7 таси қиз жинсига мансуб.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди