Ўзбекистонда Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодлар танлов асосида саралаб олинади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Мазкур дастур кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида Жамғарма маблағлари (Жамғарма стипендиялари) ҳисобидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- таълим;
- фан ва илмий тадқиқотлар;
- соғлиқни сақлаш;
- давлат бошқаруви;
- иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.
Изоҳ (0)