4 январь, жума куни Англия Кубоги 3-турида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин «Транмер Роверс» билан кечган ўйинда (7:0) рақиб дарвозасига битта гол урди ва 2 та голга узатма берди.
26 ёшли кореялик футболчи лондонликлар сафида сўнгги 6 та учрашувда майдонга тушиб, «гол+пас» тизимида 12 очко (7+5) жамғарди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Бунга қадар Сон Ҳён Мин ушбу натижани 31 та ўйинда қайд этган.
13 январь, якшанба куни АПЛнинг 22-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг Сон Осиё Кубоги мусобақаларида Жанубий Корея терма жамоаси таркибида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)