Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 4 январь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт-соғломлаштириш мажмуасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон Қуролли Кучлари очиқ чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати  «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Икки кун давом этадиган мазкур чемпионат Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Чемпионатда Ўзбекистон Қуролли Кучлари вазирлик ва идораларининг саккизта жамоаси ўзаро куч синамоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия тасарруфидаги «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти қўл жанги усталари ғолиблик учун баҳсга киришди.

Мусобақа 7 та — -65 кг, -70 кг, - 75 кг, - 80 кг, - 85 кг, - 90 кг, ҳамда 90 килограммдан юқори вазн тоифасида ташкил этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Дастлабки саралаш ва ярим финал баҳслари натжаларига кўра, -70 кг ҳамда 90 килограммдан юқори бўлган вазн тоифасида кураш олиб борган Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг икки нафар спортчиси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Финал жанглари ҳамда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими эртага ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди