АҚШнинг Флорида штатида бир нечта автомашиналар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тўқнашув оқибатида бир нечта машинада ёнғин чиққан. Олти киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Жароҳатланганлар ичида оғир аҳволдагилар борлиги қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)