Ўзбекистон Президентининг 2018 йилнинг 26 декабридаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020—2021 йилларда бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ички истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмак кўрсатиш жамғармаси тугатилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Ҳужжатда шу пайтгача жамғармадан ажратилган маблағлар ва унинг қолдиқлари республика бюджетига ўтказилиши белгиланган. Жамғарма бир ярим йил фаолият кўрсатди.
Бундан ташқари, Президент ўз қарори билан яна учта бюджетдан ташқари жамғармани тугатди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасининг вазифалари Молия вазирлигига юклатилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси вазифалари Молия вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бошқарувига топширилди.
Изоҳ (0)